ХАБАРЛАР

Сурхондарёда тез тиббий ёрдам бўлимларига 25 та “Volkswagen” тез ёрдам машиналари топширилди

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатма ва топшириқларига асосан аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ажратилган 25 дона “Volkswagen Caddy 5” русумли тез тиббий ёрдам машиналари шаҳар ва туманлар тез тиббий ёрдам бўлимларига топширилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Термиз шаҳрида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам машиналари калитларини ҳудудий бўлимлар мутасаддиларига тантанали топширди. Шунингдек, тез тиббий ёрдам бўлимлари учун вилоят ҳокимлиги томонидан компьютер жамланмалари ҳамда кондиционерлар ҳам топширилди.

Маълумот учун, бугунги кунда Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиалида 215 та тез тиббий ёрдам машиналари ва 10 та скутер хизмат кўрсатиб келмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan