ХАБАРЛАР

Польша Беларусь билан боғловчи темир йўлларни ёпиши мумкин

Польша Беларусь билан темир йўл орқали ўзаро юк ташувларини ёпиш имкониятини кўриб чиқяпти. Бу ҳақда PAP ахборот агентлиги Польша Ички ишлар вазири ўринбосари Масей Вонсикка таяниб хабар берди. 

“Биз улар орқали [Польша-Беларусь чегарасидаги темир йўл ўтиш жойлари] товарларнинг салмоқли қисми, жумладан, Польша товарлари ҳам ўтишини тушунамиз. Хитой билан савдо ҳам [бу темир йўллар орқали] олиб борилади. Менимча, хитойликлар Лукашенкога уларга зарар етказадиган ҳаракатлар қилмаслик бўйича тўғри сигнал юборишлари керак”, дейди вазир ўринбосари. 

Вонсикнинг айтишича, ҳозирда Беларусь-Польша чегарасида йўловчи (Тересполь-Брест) ва юк (Кукурики-Козловичи) ташишни амалга ошириш учун битта назорат пункти мавжуд. 

Маълумот учун, коронавирус пандемияси даврида Польша томони Беларусь билан темир йўл орқали йўловчи ташишни ҳам тақиқлаб қўйганди. Кейинроқ тақиқ бекор қилинган, бироқ темир йўлда йўловчи ташиш ҳали тикланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Беларусь билан чегарани қўриқлашни кучайтриш учун ушбу ҳудудга қўшимча 2 минг аскарни юборган эди. Польша раҳбари Анжей Дуда эса чегарадаги вазият кескинлашгани туфайли Жанубий Кореяга сафарини бекор қилди. Боиси, жорий йилнинг 1 август куни чегара яқинида машғулотлар ўтказаётган Беларуснинг икки ҳарбий вертолёти Польша ҳаво ҳудудини бузиб ўтганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan