ХАБАРЛАР

Андижонда сохта банк ходими қўлга тушди

Андижон шаҳрида ўзини банк ходими деб таништирган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Билдирилишича, департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.Х. фуқаро С.Р.га ўзини гўёки ТИФ “Миллий банк” филиали ходими деб таништирган. У ушбу банкда юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 50 млн сўм эвазига 500 млн сўм ипотека кредити ажратиб беришини айтиб,  ушбу пуллар ҳисобидан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan