ХАБАРЛАР

Саида Мирзиёева Ангордаги хароба мактабга ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Сурхондарёнинг Ангор туманидаги 9-мактабни кўздан кечириб, чекка ҳудудлардаги айрим мактаблар аҳволи ниҳоятда аянчли эканига гувоҳ бўлди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

“Таълимсиз тараққиётга эришиб бўлмайди деб доим бонг уриб келаётган президентимизнинг асосий устувор мақсадларидан бири ҳам таълим эканлиги бежиз эмас. Президент далани эмас болани танладилар. Ўқитувчилар пахта балосидан озод бўлди. Уларни таълимдан бошқа мажбурий меҳнатга жалб қилиш каби ҳолатлар учун жиноий жавобгарликкача бўлган жазо чоралари белгиланди”, — дейди Саида Мирзиёева.

Унинг қайд этишича, бошланғич синфлар учун замонавий ўқитиш тизими шу йил сентябрь ойидан жорий этиляпти. Инглиз тилини ўргатиш учун хориждан чет тили мутахассислари олиб келиняпти, мактаблар учун замонавий жиҳозлар ажратиляпти. Буларнинг барчаси — ушбу йўналишдаги ишларнинг айримлари холос.

“Тез орада ушбу мактабни таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари бошланади. Лекин бу ишлар кимдир келгани учун эмас, тизимли йўлга қўйилиши ва ҳар куни давом эттирилиши керак. Токи энг чекка қишлоқ мактабирида ҳам энг камида зарур шароит бўлсин. Ана шундагина биз кўзлаган мақсадимиз — сифатли таълимга эриша оламиз”, — деб таъкидлади Саида Мирзиёева.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan