КОРРУПЦИЯ ХАБАРЛАР

Коррупция — жамият ривожига, мамлакат тараққиётига жиддий тўсиқ

Коррупцияга қарши курашиш Сурхондарё вилояти Кенгаши, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари, “Сурхондарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири, коррупцияга қарши курашиш Сурхондарё вилояти Кенгаши котиби соҳада эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ҳақида фикр юритди.

Шунингдек, коррупцион ҳолатлар бўйича таҳлилий маълумотлар, коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш йўналишида 2022 йил ва 2023 йилда амалга оширилган ишлар хусусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари масъулларининг маърузалари тингланди.

Йиғилиш сўнггида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан соҳа вакилларига чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифалари берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan