TA'LIM ЖАМИЯТ

Термиз Давлат Университетининг юридик факультети талабалари ўртасида “Бўлажак судья” танлови ўтказилди

Бугун ТерДУнинг юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида фаолият юритаётган олий таълим муассасалари ўқитувчилари, юридик факультети 2-курс талабалари ўртасида “Бўлажак судья” номинацияси бўйича танлов ташкил этилди.

Танловда ҳар бир бир гуруҳда 5 нафар иштирокчидан иборат бўлган 4 та гуруҳ яъни, “Фемида”, “Де-факто”, “Арбитраж” ҳамда “Феникс” гуруҳлари иштирок этишди.

Танлов икки қисмидан иборат бўлиб, биринчи қисмда талабаларнинг назарий билими синовдан ўтказилган бўлса, танловнинг иккинчи қисмида талабларнинг амалий билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.

Танловнинг биринчи босқичи саволларга жавоб бериш тарзида ўтказилиб, ҳар бир билетда 2 тадан саволларга жавоб берилиши белгиланди.

Бундан ташқари, танловнинг иккинчи босқичида талабалар суд жараёни кўринишидаги саҳна кўриниши қўйиб беришлари белгиланди.

Шунингдек, танлов якунида тўпланган баллар бўйича ғолиб жамоаларга фахрий ёрлиқ ҳамда вилоят судларининг эсдалик совғалари топширилди.

Бинобарин, танловни ташкил этишдаги сайъй ҳаракатлари учун Термиз давлат университети раҳбариятига, айниқса юридик факультети жамоасига Сурхондарё вилоят судлари номидан алоҳида ташаккур билдирилди.

Шу билан бирга, юридик кадларни тайёрлаш соҳасида фаолият юритаётган таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида уларнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, ҳар йили бир маротаба “Бўлажак судья” номинациясида танловлар ташкил этиш ва ўтказиш белгиланди.

САНЖАР АЛЛАБЕРДИЕВ,Сурхондарё вилоят суди судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan