Бугун, 28 март куни рус примадоннаси, қўшиқчи Алла Пугачёва Москва яқинидаги «Крокус» концерт залида содир этилган теракт ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Пугачёва киноя аралаш: “Ғам Instagram’да эмас, қалбда бўлиши керак, омин”, деб ёзган.
Маълумот учун, бир кун аввал Пугачёва асли тожикистонлик хонанда Манижанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига қолдирган изоҳи туфайли танқид қилинган эди. У Манижанинг «Крокус»даги теракт муносабати билан ёзилган видеомурожаати остида «Кечир», деб ёзганди.