ХАБАРЛАР

Франция Россия билан G8’га қайтишни рад этди

Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро Россия иштирокида G8 форматига қайтиш ғоясига қўшилмайди. Бу сўзларни сиёсатчи 16 февраль куни Франциянинг LTI телеканалига берган интервьюсида айтди.

“Бугун буни тасаввур қилиб бўлмайди”, деди Барро.

Унинг сўзларига кўра, “Катта еттилик” “энг йирик ва ривожланган демократик давлатлар”ни бирлаштирган бўлса, Россия ўзини “камроқ демократия” сифатида кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, Барронинг сўзларига кўра, агар Украинада “адолатли ва мустаҳкам тинчлик”ка эришилса, Москва иштирокида G8 форматига қайтиш имкониятини инкор этиб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп 13 февраль куни Россия иштирокида G8 форматига қайтиш тарафдори эканини айтганди. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Трампнинг Россияни иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган давлатлар норасмий клубига қайтариш ва G8 форматини қайта яратиш таклифига қарши чиқди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan