ХАБАРЛАР

Сердар Бердимуҳамедов «Туркманистон қаҳрамони» бўлди

Спикер Дунягозел Гулманова парламентнинг Бердимуҳамедовни тегишли унвон билан тақдирлаш ҳақидаги қарорини ўқиб эшиттирди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Ҳужжатда Туркманистон раҳбарининг Туркманистон миллий мустақиллиги ва бетарафлиги тамойилларини мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси, давлат ва жамият олдидаги улкан хизматлари, инновацион ташаббуслари қайд этилган.

Ушбу мукофот энг юқори даражадаги фарқ бўлиб, Туркманистон давлати ва халқи олдидаги алоҳида хизматлари учун фуқароларга берилади.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan