
2023 йил май ойида кучли магнит бўронларининг учта кўтарилиши кутилмоқда, шунинг учун сиз уларга олдиндан тайёргарлик кўришингиз керак.
Баҳорнинг сўнгги ойида одамларнинг аксарият қисми магнит бўронлари таъсирини ҳис қилади.
Тақвимга кўра, 11-17, 28 май кунлари кучли, 20-25 май кунлари ўрта магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда.
Унга таъсирчан одамларда бош оғриқ, қон босими кўтарилиши, кайфиятда ўзгариш ва жисмоний ҳолсизлик кузатилади.
Магнит бўронлари пайтида инсонларни уйқусизлик ва иштаҳасилик қийнайди.
Магнит бўронларидан қандай ҳимоя қилиш керак?
Аввало, керакли дори-дармонлар, масалан бош оғриғига қарши таблеткаларни ғамлашингиз зарур бўлади. Шунингдек, бу даврда сурункали касалликлар ёмонлашиши мумкин, шунинг учун сизга керак бўлган ҳамма нарсага ғамхўрлик қилинг.
Қуйидаги умумий тавсияларга амал қилинг:
- тоза ҳавода кўпроқ юриш;
- жисмоний машқлар билан ортиқча шуғулланманг;
- спиртли ичимликлар ва ёғли овқатлардан сақланинг;
- уйқу режимига риоя қилинг;
- томирлар билан боғлиқ муаммолар бўлмаса контрастли душ қабул қилинг;
- кўпроқ сув ичинг.