ХАБАРЛАР

Ўзбекистон ҳавонинг ифлосланиши бўйича 20 ўринда

Ўзбекистон ҳавонинг ифлосланиши бўйича йиллик рейтингда дунё мамлакатлари орасида 33.5 мкг/ м3 натижа билан 20 ўринни эгаллади.

Бунда PM2.5нинг йиллик концентрацияси меъёрлардан 6.7 марта юқорилигини кўрсатмоқда (ЖССТ томонидан белгиланган меъёр 5 мкг/ m3). Ўзбекистоннинг рейтиндаги ўрни Тошкент шаҳридаги кузатув станцияси маълумотлари асосида шакллантирилган.

Ўрта Осиёда фақат Тожикистон биздан юқори ўринда турибди. Қозоғистоннинг 5 шаҳри ЖССТ томонидан белгиланган меърлардан паст даражада.

Ҳавоси энг тоза давлатлар Австралия, Янги Зеландия, Гренада, Финландия, Эстония ва Исландия мамлакатларидир.

Иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларнинг (АҚШ, Буюк Британия, Швейцария ва ҳок) рейтингнинг қуйи поғонларини эгаллашининг сабаби ушбу давлатларда атроф-муҳитни муҳофаза қилишда илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда инженерияни кенг жалб қилиниши ҳамда техник тартибга солиш ҳужжатларининг ўрни юқорилигидадир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan