ДУНЁ

Қувайт нефть корпорацияси мамлакат ғарбидаги нефть тўкилиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди

Компаниянинг Twitter’даги саҳифасида бу ҳақда маъмурий ишлар бўйича вице-президент Қусай ал-Амирнинг баёноти жой олган.


Мамлакат ғарбида нефть тўкилиши содир бўлганини, шу сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинганини ифода этган Амир, «Ҳеч қандай қурбон ва жароҳатлар бўлмаганини, ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатмаганини ва воқеа жойида заҳарли газ аниқланмаганини» қайд этди.

Гуруҳлари керакли текширувларни олиб борганини ва воқеалар ривожи жамоатчилик билан баҳам кўрилишини билдирган Амири, воқеа ҳақида бошқа маълумот бермади.

Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (OPEK) аъзоси сифатида Қувайтнинг нефт қазиб олиш ҳажми одатда кунига тахминан 2,8 миллион баррелни ташкил қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan