ДУНЁ

Зеленский: «Байден Украина фойдасига урушни беш дақиқада тугатиши мумкин эди»

АҚШ президенти Жо Байден Украинадаги урушга ҳудудларни топшириш ҳақида кетса, беш дақиқада якунланиши мумкин. Аммо Киев бундай қадамга бормайди, деди Украина президенти Владимир Зеленский ABC News телеканалига берган интервьюсида.

«Агар биз Украина фойдасига можарони тугатиш, яъни бизни ҳудудларимизни беришга мажбур қилиш ҳақида гапирадиган бўлсак, менимча, Байден шу йўл билан уни беш дақиқада тугатиши мумкин. Аммо биз бунга рози бўлмадик», – деди у.

Зеленский, шунингдек, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг урушга 24 соат ичида барҳам бериш ҳақидаги ваъдаларига ҳам изоҳ берди. Украина президентининг сўзларига кўра, Трамп бир вақтнинг ўзида бу 24 соатга эга бўлган, бироқ у “кўринишидан, бошқа устуворликларга эга эди”.

Аввалроқ Украина президенти можаро нега ўт очишни тўхтатиш билан якунланмаслигини тушунтирган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар давлат 1991 йилги чегараларга қайтганидан кейин тугайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan