ДУНЁ ТЕХНОЛОГИЯ

Aфғонистон пойтахти Қобулдаги ресторанда роботлар хизмат қилади

Қобул шаҳридаги ресторанда меҳмонларга қулайлик яратиш учун робототехника маҳсули бўлган официант иш бошлади.

Мамлакатда Япониядан смарт роботлар сотиб олиниб, халқ хизматига йўналтирилмоқда. Ресторанда иш бошлаган робот эса фақат меҳмондорчиликка мослаб дастурланган. У буюртма қабул қилиб, уни меҳмонларга етказиб беради.

Янги робот-официант хизматидан баҳраманд бўлиш учун қобулликлар оилавий бўлиб, фарзандлари билан ушбу ресторанга ташриф буюришмоқда.

Башир Mуҳаммади