ЖАМИЯТ

Менинг оилам – менинг ҳуқуқим

Бугун “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Ўзбекистон нотариал палатаси ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Менинг оилам – менинг ҳуқуқим” шиори  остида ижтимоий акция ташкил этилди.

Мазкур акция “Нотариус маслаҳати” газетасининг Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган грант лойиҳаси доирасида, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, халқ билан ўзаро алоқалар механизмини яратиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилди.

Акцияда 10 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи малакали нотариус 100 нафардан иборат ёшлар ва маҳалла фуқароларига ҳуқуқий маслаҳат бериш жараёнида иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, Термиз шаҳрида яшовчи фуқароларга Сурхондарё вилоятида хусусий амалиёт билан шуғуллануви нотариуслар томонидан фуқароларга турли ҳуқуқий муаммоли масалаларда, шу жумладан никоҳ билан боғлиқ муаммоларда, кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ (ҳадя, олди – сотди шартномалари, айрибошлаш шартномалари), ҳужжатлар таржимасини бир тилдан бошқа тилга ўгириш, уй-жой бўийча ишончнома маслаҳати, эр-хотиннинг умумий мулкдаги шартномаси, низоларни судгача ҳал қилиш ва мерос масалалари юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ва  амалий ёрдам кўрсатишдир.

Акция ўтишидан ҳабардор бўлиб, аммо иштирок этолмаган, акцияни давом этдириш таклифи билан мурожаат қилган фуқаролар учун “Юксалиш” УМҲ Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Ўзбекистон Нотариал палатаси Сурхондарё вилояти бўлинмаси электрон манзиллари берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan