ЎЗБЕКИСТОН

Алимент ундирувлари доимий эътиборда

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, вояга етмаган шахсларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда оилаларни тиклаш ва қарздорларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими ва вилоят прокурори раҳбарлигида фармойиш тасдиқланиб, ички ишлар органлари, оила ва хотин қизлар бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш бандлик бош бошқармаси ва бошқа мутассадди ҳамкор ташкилотлар иштирокидаги ишчи гуруҳлар тузилди ҳамда хар хафтанинг жума кунини алимент ундируви кунлиги деб эълон қилинди. Мақсад бюронинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган алимент ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларини сон жиҳатдан камайтириш, ҳамда  бошқа қарздорликларни ўз вақтида ундирилишини таъминлашдир. Ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Шеробод тумани бўлди.

Ишчи гуруҳи томонидан алимент ундирувлари билан боғлиқ 1 минг 695 та ижро ҳужжатлари тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ўрганишлар давомида 891 нафар алимент тўловчиларнинг доимий даромад манбаига эга эмаслиги аниқланди.

Алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича ишсиз, ёрдамга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган алимент тўловчи қарздорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Бандлик ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қарздор оталарнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, 47 нафар ишсиз фуқаролар мактаб, боғча ва фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотларга ишга жойлаштирилди ҳамда 10 нафар фуқаролар бепул касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ўқув курсларига йўлланма берилиши таъминланди.Бундан ташқари, икки кунлик тадбир давомида алимент ижро ҳужжатлари бўйича 414 млн. сўм алимент қарздорликлари ундирилиши таъминланди.

Тадбир давомида Бюро ходимларининг ташаббуси ва кенг жамоатчиликнинг аралашуви билан 7 та оилани ўзаро яраштирилишига эришилди.

Шоҳислом Абдуқодиров,

Бюронинг Шеробод туман бўлими бошлиғи.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan