Криминал

Экстремизм ва терроризмга оид деб топилган материаллар номлари эълон қилинди — рўйхат

Ўзбекистонда тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган канал, гуруҳ, нашида номлари эълон қилинди.

Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар берди.

Рўйхатда жорий йилнинг 17 май кунигача ижтимоий тармоқларда, яъни Telegram, Instagram, Youtube, Ok.ru, Facebook кабиларда яратилган канал ва гуруҳ, нашидалар, китоблар номлари келтирилган.

Қўмита мазкур рўйхатда келтирилган канал ва гуруҳлар томонидан чиқарилган материалларни тарқатиш қонунга зид экани ҳақида огоҳлантирган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan