ЎЗБЕКИСТОН

Солиқ қўмитасида хатога йўл қўйган раҳбарлар жиддий жазоланди

Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, бугун соат 13:00 га қадар ортиқча олинган бўнак маблағлари солиқ тўловчиларга қайтарилади.

Ижтимоий тармоқларда акс садо берган Тошкент шаҳрида қайд етилган фойда солиғи бўйича ҳолатлар Солиқ қўмитаси томонидан зудлик билан ўрганилди.

Қўмита мажбурий тарзда бўнак ундирилишини ўзбошимчалик, деб баҳолаган. Тезкор ўрганиш натижалари танқидий равишда кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қўйганликлари учун Солиқ қўмитаси масъул назорат департаменти бошлиғи Б.Муқимов ва Тошкент шаҳар бўлим бошлиғи О.Лутфуллаев эгаллаган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Насимжанов ва бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Мирпўлатовнинг махсус унвонлари бир поғонага пасайтирилиб, интизомий жазо чораси белгиланди.

Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бошлиғи Х.Базаровга нисбатан хайфсан интизомий жазо чораси тайинланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan