ДУНЁ

Калифорнияда қор бўрони туфайли бир неча юз минг уй электр таъминотисиз қолди

АҚШнинг Калифорния штатида кам учрайдиган қиш бўрони электр узатиш линияларини узиб, магистрал йўлларни ёпиб қўйди, дея хабар бермоқда BBC News.

120 мингдан ортиқ одам ноқулай об-ҳаво туфайли бир неча кун давомида электр энергиясиз қолди. Штатнинг ғарбий қирғоғида жойлашган тоғли ҳудуддаги асосий шимолий-жанубий магистралнинг бир қисми ёпилди.

Шу ҳафта тиниши керак бўлган бўрон Калифорнияда юз берган энг кучли бўронлардан бири ҳисобланади. Кучли шамол дарахтларни ағдариб, электр узатиш линияларига зарар етказди.

Лос-Анжелес округидаги барча пляжлар шанба куни яшин уриши сабабли бир неча соатга ёпилди, дея хабар беради маҳаллий ҳокимият.

Миллий об-ҳаво хизмати Калифорния жанубида кучли ёмғир ва момақалдироқ, шунингдек, Ўрта Ғарбий ва Шимолий Калифорнияда қор ёғишини башорат қилди.

Штат пойтахти Сакраменто аҳолиси якшанбадан чоршанбагача саёҳат қилмаслик ҳақида огоҳлантирилди.
Тўфон қурбонлари ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan