
Ражеш Вишвас 1200 доллар турувчи Samsung телефонини селфи қила туриб кичик сув омборига тушириб юборган. Ғаввослар телефонни топа олишмаган. Шунда Ражеш насос ҳақини тўлаган ва уч кун ичида 2 млндан 41 млн куб метргача сув чиқариб ташланган, деб ёзади Indiatoday.
Сув Ҳиндистонда ҳам қимматбаҳо ресурс, уни суғориш учун ғамлаб қўйишган бўлган. Телефонда ҳукуматга оид махфий маълумотлар бор эди, дея ўзини оқлаганига қарамасдан, мулозимни хизмат вазифасидан бўшатишган.