ДУНЁ

Зилзиладан омон қолган 16 нафар чақалоқ Туркия Президенти самолётида Анқарага олиб келинди

Президент Ражаб Тоййиб Улар давлатимизнинг ишончли қўлларида.нинг рафиқаси, биринчи хоним Эмине Эрдўғон пойтахт Этлик касалхонасига олиб борилган зилзиладан омон қолганларни зиёрат қилди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар қилди.

Маълум қилинишича, бир ёшга ҳам тўлмаган 16 чақалоқ президент самолётида Қаҳраманмарасдан Анқарага олиб кетилди. Уларнинг энг кичиги 6 кунлик, энг каттаси эса эндигина 2 ойлик.

Доктор Гунгерер чақалоқлар ўтказган муолажалар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, болаларнинг аҳволи барқарор ва уларга ҳеч нарса таҳдид солмайди.

“Улардан икки нафари вайроналар остидан қутқариб олинди, улар реанимация бўлимида. Улар бир мунча вақт қаттиқ назорат остида бўлишади”, деди шифокор.

Эмине Эрдўғон касалхонага борганидан сўнг ижтимоий тармоқда шундай ёзди:

“Президентимиз кўрсатмаси билан Президент самолётида Қаҳраманмарошдан Анқарага олиб кетилган зилзила қурбони бўлган 16 нафар гўдакнинг соғлиги умидларимизни янгилади. Улар давлатимизнинг ишончли қўлларида. Мен ҳам вазиятни кузатиб бораман. Табиий офатдан жабр кўрган барча болаларимизга ҳамдардлик билдираман, жабрланган гўдакларимизга эса тезроқ соғайиб кетишини тилайман”.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan