СИЁСАТ

Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда институт ахборот хизмати хабар берди.

Владимир Норов Владимир 1955 йил 31 август куни Бухорода туғилган. 1972—1976 йилларда Бухоро педагогика институти таҳсил олган. 1983—1985 йилларда Совет Иттифоқи ички ишлар вазирлиги академияси тингловчиси бўлган.

2019 йил—2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби бўлиб ишлаган. 2022 йил 27 апрелдан ташқи ишлар вазири этиб тайинланган ва 30 декабрдан вазир лавозимидан озод қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan