Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 5-7 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 12-17 даража, Устюртда кечаси 27-30, кундузи 20-23 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 8-13 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 5-10 даража, баъзи жойларда 12 даражагача, чўл ҳудудларида кечаси 27-30, кундузи 12-17 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15 даража, баъзи жойларда 17 даражагача, кундузи 5-10 даража, баъзи жойларда 12 даражагача совуқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13 даража, баъзи жойларда 15 даражагача, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22, баъзи туманларда секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13 даража, баъзи жойларда 15 даражагача, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22, Фарғона вилоятининг баъзи туманларида секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 1-6 даража совуқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиб, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22, баъзи туманларда секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 10-15 январ кунлари Ўзбекистонга Волгабўйидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида ҳосил бўлган совуқ ҳаво массасининг кириб келиши давом этади.
10-11 январь кунлари республикамиз ҳудудининг катта қисмида қор ёғади, 10 январь куни тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли қор ёғади.
10-11 январь кунлари баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим туманларида ҳамда республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин.
10-15 январь кунлари республика бўйлаб аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17, айрим жойларда 20 даражагача, кундузи 5-10, баъзи жойларда 12 даражагача; шимолда кечаси 20-25, Устюрт ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида 27-30 даражагача, кундузи 12-17, жанубда ва Фарғона водийсида кечаси 8-13, кундузи 3-8 даражагача совуқ бўлади.
Йўлларда яхмалак юзага келади.