СИЁСАТ

“Толибон” расмийлари Ўзбекистон муфтийси билан учрашди (фото)

Афғонистондаги муваққат ҳукуматнинг Ҳаж ва диний ишлар вазири вазифасини бажарувчи Нур Муҳаммад Соқиб Ўзбекистон муфтийси шайх Нуриддин Холиқназаров билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан муфтий Нуриддин Холиқназаров ва Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ходимлари кутиб олган.

Ҳар икки томон ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, яқин ҳамкорлик қилиш, Афғонистон ва Ўзбекистон уламолари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш ва такомиллаштириш, масжид ва мактаблар таълими соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, дин масалалари муҳокама қилинган.

Билдирилишича, делегация бошқа ҳукумат вакиллари билан учрашишдан ташқари Самарқанд ва Бухоро ислом марказларида ҳам бўлади. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan