ХАБАРЛАР

Британия қироли Чарльз III вафот этгани айтилмоқда

Буюк Британия қироли Чарльз III вафот этгани айтилмоқда. Ижтимоий тармоқларда шу ҳақдаги хабарлар тарқалди.

Хабарларда Букингем саройи расмий саҳифасида берилган расмий баёнот расми келтирилган. 

“Қирол кеча тушдан кейин кутилмаганда вафот этди”, дейилади хабарда.

Бироқ ҳозирда Букингем саройи расмий саҳифасида бундай баёнот мавжуд эмас.

Елизавета II нинг ўғли тахтга бир йилдан камроқ вақт олдин ўтирганди. 75 ёшли қиролнинг тож кийиш маросими 2023 йил 6 майда бўлиб ўтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan