ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Шўрчида бозор ҳудудига қарашли ерни 120 млн сўмга сотмоқчи бўлган бош ҳисобчи қўлга олинди

Маълум қилинишича, ДХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Департаментнинг вилоят бошқармаси ва ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Шўрчи туманидаги «Ш.Б.Т» МЧЖ бош ҳисобчиси А.М. Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро М.Мнинг ишончига кириб, унга бозор ҳудудига қарашли 42 м2 бўш ер майдонини ёпиқ аукцион ўтказиш йўли билан ажратиш ҳамда доимий эгалик қилиш тўғрисида қарор чиқартириб беришни ваъда килади ва хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик йўли билан 120 млн сўмга сотишга келишгани аниқланган. У олдиндан 70 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan