СИЁСАТ

Мирзиёев Эрдўған билан учрашиб, келгуси учрашувни муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 1 декабрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди.

Суҳбат Дубай шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида бўлиб ўтди.

Кенг кўламли стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш борасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Илгари олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси, шу жумладан Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan