СИЁСАТ

Миграция агентлиги Қозоғистондаги ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 10 ноябридан 21 ноябригача Қозоғистон ҳудудида ҳужжати бўлмаган ёки миграция қонунчилигини бузган ҳолда бўлиб турган ўзбекистонликларнинг мамлакатни тарк этиши сўралаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур хабарлар фонида ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.

Миграция агентлигининг маълум қилишича, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Аниқлик киритилишича, Қозоғистон ҳукуматининг 2022 йил 31 декабрдаги 1146-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб, 30 кунгача ушбу мамлакатда бўлиб туриши мумкин. Аммо, умумий қолиш муддати 180 календар куни давомида 90 календар кунидан кўп бўлмаслиги керак, яъни фуқаро узлуксиз 90 календар кунидан ортиқ Қозоғистонда бўлиб туриш мумкин эмас.

Қозоғистонга ишлаш мақсадида борётган Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кун ичида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгач, уни Халққа хизмат кўрсатиш марказида рўйхатга киритиб, 3 ойгача бўлган муддат учун ишлаш ва яшаш учун рухсатнома олиш ёки салоҳиятли иш берувчилар томонидан квота асосида ишга жалб қилиш тартиби мавжуд.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan