Ҳарбий тадбирлар

Термизда Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

Шу каби мақсадли тадбирлардан бири Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Термиз гарнизонида бўлиб ўтди.

Ушбу кечада Термиз гарнизони ҳарбий оркестори ҳамда Хайраобод гарнизони фахрий қоровул шахсий таркибидан ташкил топган карвон Термиз шаҳрида жойлашган вилоят Арчасига тантанали куй садолар остида шаҳар бўйлаб кириб борди.

Даставвал ҳарбий қисм командири ўринбосари подполковник Сухроб Юлдашев вилоят Арчаси олдига йиғилган барчани тобора яқинлашиб келаёган Янги йил байрами билан қутлаб, тадбирни очиб берди.

Шундан сўнг қорбобо кийимдаги ҳарбий оркестор жамоаси ўзларининг тайёрлаган байрамона мусиқлари билан фахрий қоровул шахсий таркиби эса қизиқарли саҳна чиқишлари билан юртдошларимизга янги кайфиятини улашди.

Вилоятнинг таниқли санъаткорлари ижросидаги куй қўшиқлар эса аҳолининг кўтаринки кайфиятига янада жўшқинлик бахш этди.

Байрамда кўпчилик севиб томоша қиладиган мултфилм қахрамонлари ҳам бўлиб, улар ота-оналар билан кечки сайрга чиққан жажжи болажаонларни ўзларининг мўъжизали эртаклар оламига олиб киришди, Болажонлар ўзлари яхши кўрадиган мултфилм қахрамонлари билан биргаликда рақсга тушишди.

Юртдошларимизнинг яна бир куни сермазмун ўтишига ўз хиссасини қўшганлигидан ҳарбийларимиз ҳам мамнун бўлишди. Ушбу кунни унутилмас бўлишига сабабчи Ватан посбонларидан аҳоли ҳам миннатдор бўлиб дуолар қилишди.

Сарвиноз Қурбонова, ЎзЖОҚУ талабаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan