ДУНЁ

Google шифокорларнинг қўлда ёзилган тушунарсиз ёзувини таржима қилиб берадиган дастурни тақдим этди

Google компания тақдимот ўтказди, унда маҳсулотларни аниқлаш, матнларни таржима қилиш ва қидирувда ёрдам бера оладиган ақлли камера — Google Lensнинг янгиланиши ҳақида сўз борди.

Илгари камера терилган ёки қўлда чиройди ёзилган матнни аниқлай оларди. Энди Google Lens тушунарсиз ёзув билан ишлайди. Ишлаб чиқувчилар фойдаланувчи шифокорнинг рецептини суратга олиши мумкинлигини кўрсатди, камера эса ёзувда кўрсатилган дори-дармонларни автоматик равишда ажратиб кўрсатиши мумкин. Ҳамма нарса сунъий интеллект асосида ишлайди.

Google қўлда тушунарсиз тарзда ёзилган ёзувни тушунарли матнга таржима қилишда алгоритмларни олиш учун бутун дунё бўйлаб фармацевтлар билан ишлаганини айтди. Ҳозирча функция фақат ҳинд тилида ишлайди. Келгуси йилда функция инглиз ва европа тиллари, жумладан, рус тиллари учун ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Google Lens қидирув тизимига ўрнатилган ёрдамчи дастур ҳисобланади. Уни смартфонда Google иловаси (ҳавола) ёрдамида ишга тушириш мумкин. Камера белгисини босиш орқали объективни керакли объектга қаратиб, уни суратга олиш мумкин. Кейин Google ушбу матн бўйича барча маълумотларни тақдим этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan