ДУНЁ

Чувашияда газ қувури портлаши ортидан Европада газ нархи ошиб кетди

Чувашияда Уренгой–Помари–Ужгород магистраль газ қувурида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» нашри ёзмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши ҳалок бўлган, бир киши жароҳат олган. “Газпром Трансгаз Нижний Новгород” вазиятга ҳозирча изоҳ бермади.

Чувашия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги портлаш республиканинг Вурнар вилоятида ерости қувуридан газ сизиб чиқиши туфайли содир бўлганини маълум қилди. Ҳозирда ёнғин бартараф этилган.

Газ қувури 1980 йиллар бошида қурилган Россиянинг экспорт газ қувури ҳисобланади. У Ғарбий Сибирдан Европага газ ташийди. Газ қувури Россия–Украина чегарасидан Курск вилоятидаги Суджа ГИС ҳудудидан ўтади. ТАСС нашрига кўра, портлаш ҳақидаги хабарлардан сўнг Европада газ нархи кубометри учун 1200 долларгача кўтарилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan