Uncategorized

Кадастр паспорти қанча вақтда расмийлаштирилади?

Erwin Wodicka, Siedlerzeile 3, A-4062

Ҳукумат қарорига кўра, мамлакатимизда кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштириш йўлга қўйилган. Хўш, кадастр паспортини қанча вақтда расмийлаштириш мумкин?

Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Ғайрат Ҳамроев кадастр паспортини олиш муддатлари ҳақида маълумот берди.

Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ёки YIDXP (Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali) дан рўйхатдан ўтади. Унга кўра, кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича кадастр паспортини олиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади.

Кўп қаватли уйдаги квартира – 3 иш кунигача, якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача.

Кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича: умумий майдони 100 квадрат метргача – 5 иш кунигача, умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача – 7 иш кунигача, умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача – 10 иш кунигача, умумий майдони 5000 квадрат метрдан 15000 квадрат метргача – 15 иш кунигача, умумий майдони 15000 квадрат метрдан 50000 квадрат метргача – 20 иш кунигача, умумий майдони 50000 квадрат метрдан ортиқ – 25 иш кунигача.

Кадастр йиғма жилди шакллантирилгандан сўнг кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan