ЖАМИЯТ

Сурхондарёда 145 нафар хотин-қизларга тикув дастгоҳлари бепул тарқатилди

Вилоятдаги ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, ўзини ўзи банд қилиш истагини билдирган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган навбатдаги 145 нафар хотин-қизларга тикув дастгоҳлари бепул тарқатилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда тикув дастгоҳлари берилган хотин-қизлар бепул курсларда ўқитилади ва ўз фаолиятларини йўлга қўйишларига кўмаклашилади. Бу эса уларнинг уйда ўтирган ҳолда ўзларини банд қилишлари ва оиласига қўшимча даромад олиб киришларига имкон яратади.

Сурхондарёда бу борадаги ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan