Uncategorized

Таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётганлар кўкрак нишони билан тақдирланади

“Олий таълим аълочиси” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси” кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (616-сон, 24.10.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан, “Олий таълим аълочиси” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси” кўкрак нишонлари таъсис этилди.

Кўкрак нишонлари билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида намуна кўрсатиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишонлари билан мукофотлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилиб, у мукофотланган шахсларга 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида топширилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan