ЖАМИЯТ

Афғонистоннинг собиқ президенти бир йил аввал мамлакатдан нега қочгани ҳақида сўзлаб берди

Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғанининг таъкидлашича, бир йил аввал “Толибон” ҳаракатига мамлакат президентини хўрлаш имконини бермаслик ва уларнинг ҳукуматини қонунийлаштиришни назарда тутувчи ҳужжатга имзо чекмаслик мақсадида Афғонистондан қочишга мажбур бўлган.

Ўтган йили Афғонистонни тўлиқ назоратига олган толиблар 15 чи августда Кобулга кирди. Ўшанда мамлакатдан кутилмаганда тарк этган собиқ президентни кўпчилик танқид қилганди.

«Менинг кетишимга сабаб толибларга Афғонистон президентининг шаънини ерга уриб ҳузур қилиши ва ўзларининг ҳукуматини қонунийлаштириши кўзда тутган ҳужжатни имзолашга мажбурлашига имкон бермаслик эди», – деди Ғани CNN телеканалига берган интервьюсида.

Собиқ президентнинг айтишича, аввал бошда унинг Афғонистонни тарк этиш режаси бўлмаган. У шунингдек, катта пул билан қочгани ҳақидаги хабарларни ҳам кескин рад этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan