ЖАМИЯТ

Дам олиш кунлари нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади

Ўзбекистон бўйича 17-19 ноябр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

Шанба куни республика бўйича ёмғир ёғади, тоғларда баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларининг қуруқ ҳаво сақланиб туради.

Якшанба куни республиканинг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ҳарорат дам олиш кунлари кечаси +5…+10 даражагача, кундузи +13…+18 даражагача пасаяди. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, 18 ноябрда 21-23 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда бугун ёғингарчилик кутилмайди. 18 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 19 ноябр куни бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 18 ноябрда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат бугун кундузи +24…+26 даража бўлади, 18 ноябрда +20…+22 даражагача, 19 ноябрда +16…+18 даражагача аста-секин пасаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари +7…+9 даражагача пасаяди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan