ЖАМИЯТ

Сайёр қабулда мурожаатлар ҳал этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи иштирокида аҳоли билан тўғридан – тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида Қумқўрғон туманида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Мазкур сайёр қабул давомида жами 16 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг  мурожаатлари тингланиб,  шундан 2 та мурожаатлар  масъуллар томонидан шу куннинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар назоратга олиниб, уларни тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқиб, тез фурсатларда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Айтиш ўринлики, мазкур сайёр қабул давомида кўриб чиқилган аҳоли  мурожаатларининг асосий қисмини алимент қарздорликларини ундириш бўйича қилинган мурожаатлар ташкил этди.

Қабулда иштирок этган Ёдгора Эшболтаеванинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун кам миқдорда алимент пули ундириб келинаётганлигини билдирди. Мурожаатини ўрганиш давомида алимент миқдори қайта ҳисобланиб, жами 10 ой давомида қисман тўланмаган 8 миллион 600 минг сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan