ЖАМИЯТ

ИНСОН МАНФААТЛАРИНИНГ ЯҚҚОЛ ИФОДАСИ

Халқимизда “Вақтинг кетди, нақдинг кетди”, деган ибратли нақл бор. Шуни ҳеч иккиланишсиз айтишимиз мумкинки, бугунги тезкор даврда бу ҳикматнинг қадри ҳар қачонгиданда ортган. Сониялар десак балки, муболаға бўлару аммо, бир неча дақиқага кундалик турмуш ташвишлари билан чалғиб яқин атрофдаги янгиликлардан бехабар қолсангиз, ўзингизни замондан орқада қолаётганингизни англаб етасиз. Шу ўринда савол туғилади, барча соҳаларда замонавий ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланилаётган бир пайтда нима учун, гоҳида зарур бўлган муҳим бир ҳужжат халқ тили билан айтганда бир парча қоғозни қўлга киритиш учун кунлаб вақт сарфлаш керак?! Қайсидир амалдорнинг эшиги тагида сарғайиб, мулозамат кўрсатиш шарт. Бу фикрлар бугуннинг гапи эмас, бундан 2 йил аввал халқимизни қийнаган ҳасрат.
2017 йилнинг 12 декабр санасида Президентимиз томонидан “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг имзоланиши билан, соҳадаги овворагарчиликлару, сансоларликка, бюракратизим, каррупционерликка чек қўйди.
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан агентлик фаолияти йўлга қўйилган дастлабки вақтда давлат хизматлари маркази томонидан 33 турдаги давлат хизматлари кўрсатила бошланган бўлса, бир йил ичида хизмат турлари 100 тага етди. Бугунги кунга келиб жойлардаги давлат хизматлари марказлари томонидан фуқароларга 117 турдаги хизматлар кўрсатилмоқда. Демак, юртдошларимиз ушбу хизматлардан турли бюрократик тўсиқлар, овворагарчиликларсиз баҳраманд бўлишмоқда.
2018 йилда Сурхондарё вилоятида Давлат хизматлари марказлари томонидан жами 335 минг 948 нафар фуқароларга хизматлар кўрсатилган бўлса, жорий йилнинг 11 ойи давомида 717 минг 956 нафар юртдошларимизнинг, мурожаатлари қаноатлантирилган. Гувоҳи бўлаётганингиздек, бир йил давомида кўзга ташланган ўсиш суръатлари агентлик ва унинг тизимидаги марказларга аҳолининг эътибори ва ишончи ортиб бораётганлигидан далолат.
-Турар жойимни нотурар жойга айлантириб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи эдим. Шу мақсадда Термиз шаҳар давлат хизматлари марказига ташриф буюрар эканман аввало, бу ердаги шароитларни кўриб тўғриси, анчагача ҳайрон бўлиб қолдим. Негаки, барчаси жуда қулай ва осон эди. Ишонасизми, бир кунда тадбиркорга айландим дейди-, Барно Хўшбоқова.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бугун жойларда ташкил этилган давлат хизматлари маркази том маънода қулайликлар масканига айланган, десак хато қилмаган бўламиз. Зеро, бу жойда сиз бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятига эгасиз. Яна бир муҳим жиҳати бунинг учун бирор бир давлат идораси раҳбарига дуч келмайсиз ҳамда унинг қабулига кириш учун қабулхонасида соатлаб вақт йўқотмайсиз!