ЖАМИЯТ

Вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва қуйи тизимларига 6 та янги ёнғин ўчириш автомобили топширилди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда 417 та ёнғин содир бўлган. Шундан 2 тасида 2 нафар фуқаро вафот этган, 3 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Содир бўлган 417 та ёнғиннинг 342 таси (82,1 фоизи) аҳоли турар жойларига тўғри келади.
— Ҳудудларда шу каби ҳолатларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қисмлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг хизмат шароитини яхшилаш мақсадида 2018 йилда 2 та, жорий йил ҳисобидан берилган жами 8 та асосий, махсус ва ёрдамчи ёнғин ўчириш автомобили билан таъминланиши бу борадаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини беради, — дейди вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Нурали Қодиров.
Қайд этилишича, 6 та ёнғин ўчириш автомобилидан биттаси махсус бўлиб, унинг тепа қисмида 35 метрли автонарвон ўрнатилган. Ушбу автонарвон ёнғин ўчирувчиларга юқорига кўтарилиш, имкон қадар ёнғинни бартараф қилиш ва жабрланган фуқароларни қутқаришга қулайликлар яратади.
Қолган 5 та асосий ёнғин ўчириш автомобили эса 2, 4, 6 тонна сув ҳамда 150, 350, 450 литр кўпик ҳосил қилувчи суюқлик билан тўлдирилган сиғимга эга бўлиб, улар ёнғин ва фавқулодда ҳолатлар содир бўлган манзилга шахсий таркиб билан бирга ёнғин ўчириш воситаларини олиб юришга мўлжалланган.