Ҳарбий тадбирлар

Термизда ҳарбий хизматчилар билан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасигабағишланган учрашув ўтказилди

Бугун Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм маданият маркази биносида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган очиқмулоқотда Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар иштирокэтди.

Ушбу тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, Термиз ҳарбий прокуратураси, Термиз шаҳар Адлия бўлими вакиллари иштирок этди. 

– Мамлакатимизда сўнгги йилларда содир бўлаётган янгиланишлар ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўз аксини топмоқда, – деди ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Сухроб Юлдашев.–Буларнингбарчаси Янги Ўзбекистон тараққиёти билан бевосита боғлиқлигини ҳис этмаётган инсон бўлмаса керак. Барчамиз бирдек орзу қилган бу ислоҳотлар бундан 30 йил илгари қабул қилинган Асосий қонунимизга ўзгартириш ва тузатишлар киритиш заруратини юзага келтирди. Сиёсий бу жараённи қўллаб-қувватлаётган фаолфуқароларимиз ўзларининг таклиф ва тавсияларини очиқ билдирмоқда. Шунга асосан инсон қадрини улуғлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ, таълим сифатини назорат қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш каби муҳим масалаларга доир кўплаб таклифлар илгари сурилган.

Мулоқотда сўзга чиққанлар Конституциямизга киритилиши кутилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳаётимизга янгича мазмун бағишлаб, Янги Ўзбекистонда яшаётган кўп миллатли халқимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади, жамиятдаги қадрини улуғлайди. Бунга инсоннин гҳуқуқ ва эркинликлари, оила, меҳнат муносабатлари, суд-ҳуқуқ соҳаси, тадбиркорлик ва ерга оид масалалар, таълим, тиббиёт, экология сингари кўплаб йўналишларда таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар яққол далилдир дея таъкидлаб ўтди.

Бундай давра суҳбатлари Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги бошқа гарнизонларда ҳам ўтказилмоқда.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan