ЎЗБЕКИСТОН

Ҳажга борганлар бугун Арофатда

Дунёдаги барча мўмин-мусулмонларга икки йиллик танаффусдан кейин ҳаж йўли яна очилди. Зиёратнинг фарз маросимларини бажаришга киришилди.

Шундай амаллардан бири Макка яқинидаги Арофатда туришдир. Зиёратчилар тунни Арофат этагида, шунингдек, Раҳмат тоғи (Жабал ар-Раҳма), деб аталадиган жойда намоз ўқиб ўтказишади.

Арофат тоғи Маккаи Мукаррамадан, тахминан, 22 километр шарқда, Макка ва Тоиф ўртасидаги йўлда жойлашган. Минодан 10, Муздалифадан эса 6 км масофада. “Раҳмат тоғи”нинг номланиши Арофат кунида ҳожиларга тушадиган марҳамат ва барака яқинлигини англатади.

Бўлажак ҳожиларимизга ибодатларида енгиллик тилаймиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan