ДУНЁ

Аҳмад Масъуд ва «Толибон» Тожикистонга боради

Аҳмад Масуд бошчилигидаги Афғонистон Миллий қаршилик фронти Душанбеда «Толибон» билан конференция ўтказади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, учрашувга Афғонистоннинг барча сиёсий кучлари таклиф этилган. Конференция бўлиб ўтадиган сана маълум қилинмаган.

«Конференциядан кўзланган мақсад ҳозирги инқирозга сиёсий ечим топиш ва Афғонистондаги барча сиёсий кучлар иштирокида инклюзив ҳукумат яратиш», дейилади Миллий қаршилик фронти хабарида.

Таъкидланишича, «Толибон» ҳокимият тепасига келганига 11 ой бўлди, бироқ мамлакатда ҳали «жамиятдаги барча этник гуруҳлар»ни қамраб оладиган инклюзив ҳукумат ўрнатилмаган.

«Қаршилик фронти ҳали ҳам афғон муаммосини фақат музокаралар йўли билан ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблайди. Биз урушни ечим сифатида қабул қилмаймиз», — дейди Аҳмад Масъуд фронти аъзоси.

У Афғонистон барқарор тинчлик ва барқарорликка фақат мулоқот орқали эриша олишини қайд этган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan