ЎЗБЕКИСТОН

Энди Samsung телевизорларини бозордан топа олмаймизми?

Samsung компанияси телевизорларга нисбатан талаб камайганлиги туфайли LCD панелларни харид қилишни тўхтатди. Жанубий Кореянинг Тhе Elеc нашри маълумотларига кўра, компания июнь ойида ўз таъминот занжири иштирокчиларига, жумладан, дисплей ишлаб чиқарувчи CSOT, HKC, AUO ва Innolux компанияларига огоҳлантириш юборган.

Samsung бу йил телевизор етказиб бериш ҳажмини 45 миллиондан 40 миллионга туширгани маълум. Оmdiа ва Display Supply Chain Consultans каби компанияларнинг таҳлилчилари бу йил Samsung LCD телевизорларини етказиб бериш бўйича прогнозларни ҳам ўзгартирди.

Samsung ўтган йили 50 миллион дона телевизор етказиб берган эди, бу 2020 йилгига нисбатан 10 фоизга кўп. Технологик гигант компания 2020 йилда пандемия даврида логистика муаммоларидан сўнг жўнатмаларни агрессив равишда оширди. Бироқ, 2022 йилнинг биринчи ярмида Шимолий Америка ва Европада Samsung телевизорларига талаб сезиларли даражада пасайди ва жуда кам сотилди.

Бундан ташқари, LG Elеctrоniсs, ТCL ва Sоny каби бошқа телевизор ишлаб чиқарувчилар ҳам ўзларининг тўлиқ йиллик сотиш прогнозларини пасайтирмоқдалар ва LCD панелларни харид қилишни қисқартирмоқдалар.

Оmdiа мутахассисларининг маълумотларига кўра, июнь ойи бошида телевизор панеллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда қувватлардан фойдаланиш даражаси 77% ни ташкил этди, бу бир ой олдингига нисбатан 4,5% га кам ва сўнгги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичдир. Баъзи маълумотларга кўра, юкланишнинг мақбул даражаси 85-100% ни ташкил қилади.

Хабарларга кўра, панел ишлаб чиқарувчилар дисплей нархининг пастлиги туфайли даромаднинг пасайишини кутишмоқда. Мутахассислар яқин келажакда Samsung ва LG маиший техника ва электроникаларига ҳам талаб пасайишини башорат қилишмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan