ДУНЁ

Оксфордда вакцина одамларда синаб кўрилиши бошланяпти

Пайшанба кунидан коронавирусга қарши вакцинанинг тиббий синовдан ўтказиш амалиёти бошланмоқда, деб маълум қилди мамлакат  соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок. Covid-19дан вакцина  Оксфорд университети ва Лондоннинг қироллик коллежида ишлаб чиқиляпти. Оксфорд университетида яратилган вакцина 23  апрель куни одамларда синаб кўрилади.

Клиник синовларни ўтказиш учун иккала даргоҳ мутахассислари ҳукуматдан умумий миқдорда 42,5 миллион фунт  маблағ олишади. “Бу иккала лойиҳа яшин тезлигида ривожланмоқда. Унга раҳбарлик қилаётган олимларга  уларни  қўллаб-қувватлаш учун  қўлимиздан келганча ёрдам қилишимизни айтдим” – дея қўшимча қилди вазир М.Хэнкок. Зотан, унингча вакцинация- коронавирусни енгиш учун ягона қуролдир.

“Вакцина ишлаб чиқилиши шу қадар тиғиз масалаки, Британия унинг яратилишига бор куч – эътиборини сарфлашга тайёр ва бошқа мамлакатлардан ҳам кўра кўп маблағ ажратган” – дейди вазир.