ДУНЁ

Покистон масжидидаги терактда ҳалок бўлган 100 кишидан 97 нафари полициячилар бўлган

Покистоннинг Пешовар шаҳрида масжидда юз берган портлаш қурбонлари хавфсизлик кучлари ходимлари бўлди. Бу ҳақда Покистон ички ишлар вазирлиги раҳбари Рана Санауллоҳ Миллий ассамблея олдида маълум қилди. Бу ARIA News телеканалида намойиш этилди, дея хабар беради ТАСС агентлиги.

«Террор ҳужуми натижасида 97 нафар полициячи ва 3 нафар оддий фуқаро ҳалок бўлди», — деди Санауллоҳ.

Маълумот ўрнида, душанба куни Пешоварда содир бўлган портлашда ҳалок бўлганлар сони 100 нафарга етди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan