ДУНЁ

Эронда жуда кам учрайдиган оқ шер туғилди

Альборз провинциясининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Мажид Дарги Караждаги қўриқланадиган боғда туғилган Африка оқ шери бутунлай соғлом эканлигини маълум қилди, деб хабар беради IRNA.

Бу – Дена исмли шернинг биринчи боласи. Унинг исми Сана.

Расмийнинг айтишича, икки оқ шер уч йил аввал Жанубий Африкадан Альборз провинциясига олиб келинган.

Янги туғилган шернинг аҳволи яхши, аммо онаси кутилмаганда уни эмизишдан бош тортган. Айни пайтда боғда тажрибали ветеринар шифокорлар қўлида овқатлантирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan