САЛОМАТЛИК

Ўзбекистонга кириш учун ПЗР-тест ёки вакцина сертификати талаб қилинмайди

2022 йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади.

Эндиликда Ўзбекистонга кирувчи шахслардан коронавирус инфекциясига ПЗР-тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши, коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши ҳамда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлиши талаб этилмайди.

Бу барча йўналишларда кирувчилар учун, жумладан авиа, темир йўл ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишга амал қилади.

▪️ Шунингдек, худди шу тартиб Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам тааллуқли, юртдошларимиздан ҳам бундай ҳужжатлар талаб этилмайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan