ДУНЁ СПОРТ

Футбол бўйича Россия терма жамоаси Миллатлар лигасидан четлатилди

Футбол бўйича Россия терма жамоаси 2022/2023-йилги мавсумда Миллатлар лигасида иштирок этишдан тўхтатилди. Жамоанинг четлатилиши ҳақида Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА) сайтида хабар берилган.

Қайд этилишича, Россия терма жамоаси автоматик тарзда “Б” гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллайди.Турнир доирасида россияликлар Исландия, Исроил ва Албания терма жамоалари билан ўйнаши керак эди. Шу тариқа миллий терма жамоа автоматик тарзда квартетда сўнгги ўринни эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни Халқаро футбол федерацияси ва УEФА Россия клублари ва терма жамоаларини улар ҳомийлигидаги мусобақаларда иштирок этишни тўхтатди. Жамоалар барча мусобақалардан, жумладан, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидан четлаштирилди. Шундан сўнг, Россия футбол иттифоқи Спорт арбитраж судига апелляция шикояти берди, бироқ дастлабки кўриб чиқишлар ФИФА фойдасига якунланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan