“Барча афғонларга энди мамлакат бўйлаб кўкнори етиштириш қатъиян тақиқланганини маълум қиламиз”, – дейилган хабарда.
Толиблар олий етакчисининг бу буйруғига амал қилмаганларни шариат қонун-қоидаларига кўра жазолашади, аниқланган ҳосил зудлик билан нест-нобуд қилинади.
Бундан ташқари, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган дори воситалари ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ташиш, сотиш, экспорт ва импорт қилиш ҳам тақиқланган.
Аввалроқ муваффақ ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдул Бари Умар Афғонистонда ҳар куни аҳолининг ўн фоизи гиёҳванд моддаларини истеъмол қилишини маълум қилган эди.