– Мусиқачиларимиз смокинг ўрнига зирҳли жилет кийишади. Зеленский «Грэмми» мукофотларини топшириш маросимида чиқиш қилди
Украина президенти Владимир Зеленский ҳар йили ўтказиладиган 64-«Грэмми» мукофотларини топшириш маросими меҳмонлари ва томошабинларига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда CНН. У тингловчиларни ҳар фурсатда Украинадаги уруш ҳақидаги ҳақиқатни айтишга чақирди.
- Вайрон қилинган шаҳарлар ва ўлдирилган одамларнинг сукунати. Болаларимиз юлдузларни эмас, учар ракеталарни чизишади. Уруш пайтида 400 дан ортиқ бола яраланди, 153 нафари ҳалок бўлди. Ва биз уларнинг ҳеч қачон чизишини кўрмаймиз «, деди у мурожаатида.
Зеленский залда ҳозир бўлганларнинг барчасини уруш ҳақидаги ҳақиқатни айтишга ва қўлдан келганча Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди. Кейин у украиналик мусиқачилар ҳозир нима қилаётганини айтди:
Мусиқачиларимиз смокинг ўрнига зирҳли жилет кийишади. Улар ярадорларга қўшиқ айтишади. Касалхоналарда”, деди Зеленский.